Дунёда

YouTube дизлайк ҳисобини беркитади – сабаблар

© Sputnik / Рамиль СитдиковВидеохостинг YouTube
Видеохостинг YouTube - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
YouTube контент муаллифларини ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун дизлайклар сонини беркитишни бошлади.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. 10 ноябрдан бошлаб YouTube видеохостинги видеолар остидаги дизлайк ҳисоблагачни беркитишни бошлайди. Бу ҳақда компания ўзининг расмий сайтида маълум қилди.
“Олинган маълумотлар асосида биз салбий баҳолар статистикасини беркитамиз. Уни фақат контент муаллифлари кўриши мумкин, лекин “ёқмади” тугмачаси сақланиб қолинади”, - дейилган хабарда.
Видеохостинг яратувчилари бу контент муаллифларини ҳужумдан ва фойдаланувчилар томонидан сунъий равишда салбий баҳоларни кўпайтиришдан ҳимоя қилишига умид билдиришмоқда.
“Биз ўзаро ҳурмат ва инклюзив муҳит яратишни мақсад қилганмиз. У ерда муаллифларда муваффақиятга эришиш ва ўзини хавф-хатарсиз намоён қилиш имконияти тақдим этилади” – дейилади YouTube баёнотида.
Основатель Facebook М.Цукерберг.Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Дунёда
Цукерберг Facebook компаниясининг номини ўзгартирди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала