Иқтисод

“Зарубежнефть” Ўзбекистоннинг йирик компанияси улушини сотиб олиши мумкин

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишДобыча нефти в Татарстане
Добыча нефти в Татарстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
ОАВ Россиянинг "Зарубежнефть" компанияси Jizzakh Petroleum" улушини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётганини хабар қилди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Россиянинг “Зарубежнефть” давлат нефтгаз компанияси Ўзбекистондаги “Jizzakh Petroleum” компаниясининг улушини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, битим шартлари ҳозирча келишилмаган.
"Зарубежнефть" компанияси эса битим юзасидан изоҳ бермаган, бироқ келгусида Ўзбекистон бозорига чиқиш ва минтақада ривожланишг қизиқиш борлигини билдирган.
Компания МДҲ давлатлари, шу жумладан Қозоғистонда операцияларини кенгайтириш ниятида.
УДП «Шуртанский газо-химический комплекс»  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2021
Иқтисод
Ўзбекистон Устюртдаги инвестицион лойиҳада “British Petroleum”дан воз кечди
“Jizzakh Petroleum” қўшма корхонаси 2017 йилнинг июнь ойида “Ўзбекнефтгаз” ва “Gas Project Development Central Asia” ((Gazprom International) томонидан ташкил этилган.
2020 йил июнида Jizzakh Petroleum Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини ишончли бошқарувга олган эди.
Компания сайтидаги маълумотларга кўра, унинг улушига Ўзбекистонда қазиб олинадиган нефтнинг 80 фоизи ва 105 та конда аниқланган нефть захираларининг тахминан 22 фоизи тўғри келади. 2020 йилда 498,7 минг тонна нефть ва 497,4 млн кубометр табиий газ қазиб олинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала