Ҳодисалар

“5 йил қочиб юрган”: қотилликда гумонланган ўзбекистонлик Қирғизистонда қўлга олинди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишСледственный изолятор
Следственный изолятор  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Ўзбекистон фуқароси Қирғизистонда 5 йилдан бери яшириниб юрган — ўз ватанида у қотилликда гумон қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўз ватанида қотилликда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакта ИИВ матбуот хизматига асосан.
2016 йилдан бери Ўзбекистон фуқароси Х.С. (1983 йилда туғилган) Қирғизистон ҳудудида миграция қонунчилигини бузган ҳолда ноқонуний равишда яшаб келган.
Подозреваемый в суде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Ҳодисалар
Қирғизистонда “Ҳизб ут-Таҳрир”* лидерларидан бири ушланди: у Ўзбекистонда қидирувда бўлган
“Аниқланишича, Х.С. қасддан одам ўлдиришни содир этгани учун Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан яшириниб юрган, давлатлараро қидирувда бўлган”, — дейилади хабарда.
Қўлга олинган шахс Бишкек Ички ишлар бош бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Унинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан қўшимча чоралар кўрилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала