Жамият

Машҳур ўзбекистонлик сартарош Гиннесc рекордини ўрнатмоқчи - видео

© Из личного архима Шухрата ИсматиллаеваПарикмахер Шухрат Исматиллаев
Парикмахер Шухрат Исматиллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Ўзбекистонлик сартарош Гиннесc рекордлари китобига даъвогарлик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Машҳур ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев ўн соатда 100 кишининг сочини олишни мақсад қилди.
Агар уста муваффақиятга эришса, Гиннесcнинг рекордлар китобига киради.
Шуҳрат Исматиллаев 28 ёшда. Профессионал доираларда у сартарошлик бўйича халқаро чемпионатларнинг ғолиби сифатида танилган.
Уста ижтимоий тармоқларда жойлаштирган видеолари туфайли шуҳрат қозонди. Уларда Исматиллаев одамларни ноодатий жойларда – масалан, Наманган шаҳрида кўчада соч олади.
Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда Шуҳрат Исматиллаев ўз фаолиятини Янгийўл туманидаги гўзаллик салонларидан бирида бошлаганини айтди. Бир йил ўтгач эса у касб маҳоратини ошириш учун Санкт-Петербургга боради. Исматиллаев 2018 йилнинг охиригача Россияда яшаб, меҳнат қилди.
Россиялик усталаридан дарс олиб, у ўзининг биринчи халқаро ғалабаларини қўлга кирита бошлади. Ҳозир Шуҳрат ўзи шогирт тайёрламоқда.
"Мен бу ҳақда узоқ ўйладим ва Гиннеcс рекордини ўрнатишга қарор қилдим - ўн соат ичида 100 кишини сочини олиш. Мен яқинларим, ватаним мен билан фахрланишини хоҳлайман", - деди у.
Ўзбекистон сартарошлар уюшмасидан маълум қилишича, тадбир Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида 13 ноябр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала