Инфографика

Ўзбекистон пойабзал экспорти

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2021 йилда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар 14%га кам оёқ кийим экспорт қилишди.
Ушбу йилнинг 9 ойда Ўзбекистон 14 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган. Айтиш жоизки ушбу кўрсатгичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 млн. АҚШ долларига кам.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 14 та хорижий давлатларга умумий қиймати 24,7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган оёқ кийимлар экспорт қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 30 октябрида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон оёқ-кийим саноатининг 1,5 миллиард долларлик экспорт салоҳияти борлигини, лекин ҳозирча пойабзал экспорти 200 млн долларга етмаётганини маълум қилган эди. Шунингдек президент "Ўзчармсаноат" олдида яқин йиллар ичида экспорт ҳажмини камида 2 баравар ошириш вазифасини қўйган эди.
Ўзбекистон пойабзал экспорти ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0