Иқтисод

Ўзбекистон пойабзал экспорти камайди

© Пресс-служба президента УзбекистанаОбувь, произведенная в Джизакской области
Обувь, произведенная в Джизакской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2021 йилда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар 14%га кам оёқ кийим экспорт қилишди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Ушбу йилнинг 9 ойда Ўзбекистон 14 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган. Айтиш жоизки ушбу кўрсатгичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 млн. АҚШ долларига кам.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 14 та хорижий давлатларга умумий қиймати 24,7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган оёқ кийимлар экспорт қилган. Энг кўп оёқ кийими экспорт қилинган давлатлар:
Қирғизистон Республикаси – 13,7 млн. $
Қозоғистон – 5,7 млн.$
Тожикистон – 3,7 млн. $
Россия – 700 минг $
Афғонистон – 568 минг $
Республика ичида пойабзалчилик энг кўп ривожланган ҳудудлар Андижон вилояти – 9,6 млн. долларлик оёқ кийимлари ишлаб чиқарган. Самарқанд вилояти – 5,8 млн., Фарғона – 5,3 млн., Тошкент вилояти – 1,5 млн. доллар.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 30 октябрида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон оёқ-кийим саноатининг 1,5 миллиард долларлик экспорт салоҳияти борлигини, лекин ҳозирча пойабзал экспорти 200 млн долларга етмаётганини маълум қилган эди. Шунингдек президент "Ўзчармсаноат" олдида яқин йиллар ичида экспорт ҳажмини камида 2 баравар ошириш вазифасини қўйган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала