Шавкат Мирзиёев Туркий Кенгашда нималарни таклиф қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЗдание секретариата Тюркского Совета в Стамбуле
Здание секретариата Тюркского Совета в Стамбуле  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Туркий Кенгаш аъзоларини Афғонистон янги ҳукуматига якдил муносабатда бўлишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Истанбулда бўлиб ўтаётган Туркий кенгаш саммитида нутқ сўзлади. Ўз нутқида Шавкат Мирзиёев Туркий Кенгаш номини ўзгартиришни қўллаб-қувватлади.
“Аминманки, бугун қабул қилинаётган қарорга биноан Туркий Кенгаш номи "Туркий давлатлар ташкилоти" деб ўзгартирилиши ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади", - деди президент.
Шунингдек Шавкат Мирзиёев Ташкилот доирасида қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:
ўзаро қулай савдо шароитларни яратиш;
транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлиқ дастурини ишлаб чиқиш;
“Инжиниринг ва технологиялар марказлари”ни ташкил этиш;
келгуси йили Ўзбекистонда “Туркий давлатлар саноат ҳафталиги”ни ўтказиш.
“Туркий дунё туризми” ва “Табаррук зиёрат” сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқалар.
Ундан ташқари Ўзбекистон президенти Афғонистонни яккалаб қўймаслик, унинг террорчилар маконига айланмаслигига йўл қўймаслик ўта муҳим эканини таъкидлади.
“Ушбу мамлакатнинг гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, унинг террорчилар макониѓа айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарбдир. Афғонистоннинг янги Ҳукумати билан мулоқотларда ёндашувларимиз умумий ва якдил бўлиши лозим", - деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йилда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида тузилган эди. Бугунги кунда Кенгашга Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо. Ўзбекистон ташкилотга 2019 йилда қўшилди. Венгрия Туркий кенгашда кузатувчи мақомига эга.
Янгиликлар лентаси
0