Жамият

Тошкентнинг 3та туманида иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишСезонное отключение горячей воды
Сезонное отключение горячей воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Юнусобод туманида тўлиқ, Олмазор ва Шахонтоҳур туманларида эса қисман иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Тошкентнинг 3та туманида иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бугун Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик марказининг электр энергияси таъминотида носозлик рўй бергани сабабли, мазкур қозонхонадан иссиқ сув ва иссиқлик узатиш вақтинча тўхтатилди.
Лампочка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
Иқтисод
Ўзбекистонда 2022 йилда свет ва газ нархи ошиши кутилмоқда
Бунинг оқибатида Юнусобод туманида тўлиқ, Олмазор ва Шахонтоҳур туманларида эса қисман иссиқ сув ва иссиқлик таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Айни пайтда Иссиқлик марказида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
"Тошиссиққуввати"ДУК вакиллари соат 17:00 гача иссиқ сув ва кечки 24:00 га қадар иссиқлик таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала