Жамият

Бир зумда қон босимини пасайтирадиган ичимлик маълум қилинди

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2021
Олимларига кўра, қора чойни мунтазам ичиш гипертония билан курашишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ғарбий Австралия университети олимларига кўра, қора чойни мунтазам ичиш гипертония билан курашишга ёрдам беради. Тадқиқот натижалари American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этилди.
Мутахассислар машҳур ичимликнинг систолик қон босими юқори бўлган эркаклар ва аёлларга таъсирини ўрганишди. Иштирокчилар кунига уч стакан қора чой ёки флавоноидсиз кофеинли ичимлик ичишди. Уларнинг соғлиғи биринчи куни ва уч ва олти ойдан кейин баҳоланди.
Найти кафе в Узбекистане, где заваривают листовой чай – большая удача - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2019
Жамият
Чой ичиш кимларга зарарли бўлиши мумкин? - шифокор тавсиялари
Маълум бўлишича, чой, иккинчи ичимлик билан солиштирганда, систолик ва диастолик босимни барқарорлаштиришга кўпроқ таъсир қилади. Ўзгаришлар кундузи кичик бўлса-да, кечаси улар ўн фоизга камайди. Бу таъсир тажрибанинг биринчи кунидаёқ ўзини намоён қилди ва олти ой давом этди, шу билан бирга у субъектларнинг қон босими ва юрак уриш тезлигининг дастлабки даражасига боғлиқ эмас эди.
"Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, қора чойнинг маълум бир таркибий қисми кофеиндан ташқари, тунги вақтда қон босимининг ўзгариш тезлигига таъсир қилиши мумкин", - деб хулоса қилди тадқиқот муаллифлари.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала