Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард сўм ажратилади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишРабота специализированной школы для слепых и слабовидящих детей
Работа специализированной школы для слепых и слабовидящих детей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2021
Oбуна бўлиш
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиб, унга 100 миллиард сўм ажратиш кўзда тутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайти маълумотларига кўра, 2019 йил 1 июль ҳолатида республикада ногирон болалар сони 111 850 нафарни ташкил этади. Бу кўрсаткич ҳар 1000 нафар болага 10,5 нафарни ташкил этади. Ҳар бир ногирон бола доимий равишда ижтимоий ва психологик кўмакка муҳтож ҳисобланади.
Женщина держит ребенка за руку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Болалар жамоат фонди ташкил этилмоқда: унинг вазифалари нималардан иборат
Ўз навбатида, сўнгги йилларда болалар орасида онкологик касалликлар кузатилаётгани ташвишли ҳолат. Ушбу касалликни даволаш катта харажатлар билан боғлиқлиги боис ҳар бир бемор бола алоҳида кўмакка муҳтож ҳисобланади.
Қайд этилганларга асосан, қонун лойиҳасида ташкил этилиши кўзда тутилган Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Фонд фаолиятининг асосий мақсади оғир касалликларга чалинган болаларни дори-дармонлар, тиббиёт воситалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳисобланади.
Фондга Давлат бюджети ҳисобидан 2021-2022 йилларда маблағларни амалда ўзлаштирилишига қараб 100 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам ажратилиши белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0