Сиёсат

Ўзбекистон ва Қирғизистон Хитойга темир йўл қурилишини тезлаштирмоқчи

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан учрашувда "Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.
Здание секретариата Тюркского Совета в Стамбуле  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Туркий Кенгашда нималарни таклиф қилди
Давлат раҳбарларининг жорий йил март ойида Тошкентда ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик барқарор суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажмлари ортмоқда, авиақатновлар кўпаймоқда. Машинасозлик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва бошқа тармоқларда, шу жумладан янгидан ташкил этилган Қўшма инвестиция жамғармаси ресурсларини жалб қилган ҳолда истиқболли кооперация лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Сиёсат
Абдулла Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида қандай таклифларни илгари сурди
Маданий алмашинувлар кенгаймоқда, муҳим гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.
“Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини жадал илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала