Ўзбекистон вирусологияси асосчиси Шабат Хўжаев вафот этди

© Sputnik / Александр Паниотов / Медиабанкка ўтишКупол мечети
Купол мечети - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2021
Oбуна бўлиш
Профессор Ходжаев Шабат Ходжаевич 98 ёшда оламдан кўз юмди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Нью-Йорк академиясининг ҳақиқий аъзоси, профессор Ходжаев Шабат Ходжаевич 98 ёшда оламдан кўз юмди.

Ходжаев Ш.Х. 1924 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1946 йилда Тошкент тиббиёт институтининг даволаш факультетини тамомлаган.

1946 йил ноябрь ойида Собиқ Иттифоқ Тиббиёт фанлари академиясининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар институтига аспирантурага ўқишга қабул қилинди (Москва). Аспирантурани тамомлагач, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, 1951 йилгача шу институтда ишлади.

1961 йилда Ш.Х.Ходжаев Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида юқумли касалликлар кафедраси профессори, 1962-1965 йилларда илмий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозимларида ишлаган, 1964 йилдан эса болалар юқумли касалликлари кафедрасини ташкил этиб, 40 йил давомида унга раҳбарлик қилган.

Ш.Х.Ходжаев 1967 йилда Ўрта Осиёда илк бор 1-клиник юқумли касалликлар шифохонасида вирусология лабораториясини яратди ва Ўзбекистонда биринчи марта грипп ва бошқа ўткир респиратор касалликлар диагностикаси учун иммунофлуорессенция реакциясини жорий қилди. Клиник иммунологияда олиб борилган ишларнинг катта босқичи натижаси ўлароқ Москвада нашр этилган "Иммунология бўйича қўлланма" (1973) монографияси бўлди.

1979 йилда Ш.Х.Ходжаев Д.И.Ивановский номидаги Вирусология институтининг Ўзбекистондаги филиалини тузиб, унга раҳбарли қилди. ЎзР ССВ Вирусология институтига асос солиб, унга 2004 йилгача раҳбарлик қилган.

Профессор Ходжаев Вирусли гепатит соҳасида иш бошлаган ҳолда Ўзбекистон аҳолисини гепатит вирусига қарши оммавий эмлаш ғоясини илгари суриб, босқичма-босқич амалга оширди. 1990-1991 йилларда Ш.Х.Ходжаев раҳбарлигида Вирусология илмий-тадқиқот институтида вирусли гепатит Б га қарши эмлаш дастури ишлаб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0