Жамият

Ўзбекистонга гўшт қаердан келади? Саволга Бишкекда жавоб беришди

© REUTERS / Amir CohenСтейк, напечатанный на 3D-принтере
Стейк, напечатанный на 3D-принтере  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2021
“Қирғизистон Республикаси чорвадорлар иттифоқи” уюшмаси президенти Тилек Ашимов Россия моллари Ўзбекистонда сотилишини айтди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. “Қирғизистон Республикаси чорвадорлар иттифоқи” уюшмаси президенти Тилек Ашимов айтишича, Қирғизистон орқали “транзит” орқали олиб келинган Россияда етиштирилган моллар Ўзбекистонда сотилади.
Бу ҳақда Sputnik Қирғизистондан ҳамкасбларимиз хабар қилди, Бишкекда а Россия компанияларининг халқаро кўп тармоқли бизнес миссияси ўтказилмоқда.
Мясо, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Иқтисод
Ўзбекистон гўштни асосан қайси давлатдан сотиб олмоқда
Унга кўра, Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари танқислиги ва бунинг натижасида унинг нархи ўсиши кузатилмоқда. Буни уддабурон қирғизистонликлар кўриб, ҳозир улар Россияда қорамолларни фаол равишда сотиб олиб, қўшниларига сотишмоқда.
“Вазиятни ўрганишни бошладим. Албатта, Хитой бозори биз учун қизиқ, бироқ Ўзбекистон яқин жойда жойлашган бўлиб, у ерда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, асосан, қорамолларга талаб бор. Ўзбекистонликлар биздан чорва молларини жуда фаол харид қила бошлади. Жуда кўп қорамол Россиядан соти олинади, кейин Қирғизистонга олиб келиниб, кейинчалик Ўзбекистонга сотилмоқда”, - деди Ашимов.
Ўзбекистон чорвачиликни ривожлантириш орқали гўшт импортига боғлиқликдан чиқишга ҳаракат қилмоқда. Мамлакат парранда ва майда чорвачиликни кўпайтиришга муваффақ бўлди, аммо қорамол билан боғлиқ вазият ёмонроқ: географик ва табиий хусусиятлар туфайли сигирларни етиштиришда муаммолар бор, шунинг учун уларни четдан олиб келишга тўғри келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала