Жамият

Россия коронавирусга қарши яна бир препарат яратмоқда: у вакцина эмас

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишМедицинские работники в отделении реанимации и интенсивной терапии в госпитале для больных COVID-19
Медицинские работники в отделении реанимации и интенсивной терапии в госпитале для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2021
Россия ковидга қарши “МИР 19” дори бўйича тадқиқот 2-босқичини якунланмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқарилган “МИР 19” препаратининг клиник синовларининг иккинчи босқичи якунланмоқда, деди Федерал тиббиёт-биология агентлиги (Россия ФМБА) раҳбари Вероника Скворцова.
“COVID-19ни даволаш учун этиотроп антивирус дори “МИР 19” яратилди, у ҳозирда клиник синовларнинг иккинчи босқичини якунламоқда”, - деди у “Молекуляр диагностика – 2021” халқаро илмий-амалий конференциясида.
Илгари Россия ФМБА уни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этганди, бу жараён декабр ойидан кечиктирмай якунланиши кутилмоқда.
Таблетка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Жамият
Юқори қон босимида қандай дорини ичиш мумкин эмас
“МИР 19” - этиотроп дори, аслида вирусга қарши антидот бўлиб, унинг таъсири РНК аралашув механизмига асосланган. У иккита компонентдан иборат: фаол модда - кичик интерферент РНКлар - ва ташувчи-пептид.
Ишлаб чиқувчилар таъкидлашича, бу COVID-19 га қарши вакцина эмас, балки ингалацион дори. Унинг ножўя таъсири йўқ эди. У коронавирус геномининг репликацияси учун жавоб берадиган қисмида ҳаракат қилади, бу вируснинг кўпайишига тўсқинлик қилади.
Эмлаш коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ишончли усули бўлиб қолмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашконинг сўзларига кўра, оғир касал бўлган беморлар эмланганлар улуши 0,03 фоиздан кам, касалхоналардаги беморларнинг катта қисми – эмланмаган кишилар. Сентябр ойи охирида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти SARS-CoV-2дан ўлим даражаси профилактик иммунизациядан бош тортиш билан боғлиқлигини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала