"Йилнинг энг яхши тадбиркори"га 27 млн сўм миқдорида мукофот берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2021
Oбуна бўлиш
"Йилнинг энг яхши тадбиркори" давлат мукофоти таъсис этилади.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон савдо саноат палатаси Президентнинг “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасини тайёрлади.
Лойиҳа тадбиркорларга мотивация бериш учун уларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш, ҳар йили “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китобини чоп этиб бориш, тадбиркорларни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш учун алоҳида давлат мукофотларини таъсис этиш назарда тутади.
Водительское удостоверение Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати қайта тикланди
Хусусан, лойиҳа билан “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофоти билан тақдирланган бизнес вакилларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик устама мукофот пули тўланиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, лойиҳа билан Савдо-саноат палатасига “Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, яъни “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юкланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0