Жамият

Кимларга хурмо ейиш мумкин эмас

Хурма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2021
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари бор, қайси ҳолатларда ундан воз кечган маъқул?
Парҳезшунос шифокорлар хурмонинг фойдали хусусиятлари ҳақида сўзлаб беришда ҳамда қайси ҳолатларда ундан воз кечиш маъқуллигини айтишди.
Фитотерапевт, нутрициолог Анжелика Дюваль хурмода кўплаб фойдали моддалар, хусусан, А, B ва C витаминлари борлигини таъкидлади.
“Бу айниқса кузда зарур бўлган витаминлардир. Улар иммунитет, асаб тизимини сақлаб туришади, организмни турли хил инфекциялардан ҳимоя қилишда ёрдам беришади”, - деди шифокор.
Шифокор хурмони ҳафтада икки-уч марта истеъмол қилишга чақирди. Мевани янги узилган ҳолида ейиш кони фойда.
“Хурмодаги йод ва темир жуда муҳим. Улар инсон организмига йилнинг исталган вақтида зарур”, - дея таъкидлади Дюваль. У камқонлик (анемия) ва юрак-қон томир хасталикларидан азият чекаётганларга хурмо истеъмол қилишни маслаҳат берган. Бундан ташқари, хурмо таркибида кам кислота бўлгани боис у ошқозон ичак яраси касаллигига чалинганларга зарар қилмайди.
Бироқ, фитотерапевта сўзларига кўра, бу мевани ошқозон ости бези муаммосига дуч келганлар ва буйрагида тоши бўлганларга истеъмол қилиш тақиқланади. Чунки мева пешоб ҳайдаш хусусиятига эга.
Яна бир парҳезшунос шифокор Наталья Прохорова хурмонинг фойдали жиҳатларини санаб ўтди.
“Бу мева узумдан фарқли ўлароқ тўқималарга эга, лекин юқори калорияли”, - деди шифокор.
Унинг сўзларига қараганда, қанд касаллигида хурмони истеъмол қилишни чеклаш зарар. Суткада бир дона хурмо ейиш мумкин. Чунки кўп миқдордаги хурмо инсулин чиқарилишига олиб келиши мумкин. Соғлом кишилар кунига қўрқмасдан икки ёки уч дона хурмо ейишлари мумкин.
Сбор урожая хурмы  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2019
Жамият
Шифокор хурмонинг фойдали ва зарарли томонлари ҳақида гапирди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала