Жамият

Чанг бўрони, -15 даража совуқ: Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2021
17-18 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. 16 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
16-17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.
16 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 17 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади, 17-18 ноябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда.
16-17 ноябрда шимолда, 17-18 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат кечалари -5...-8 даража совуқгача, кундуз кунлари +0..+3 даража илиқгача, шимолда кечалари -12...-15 даража совуқгача, кундуз кунлари 0...-3 даража совуқгача пасаяди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала