Дунёда

Мисрда чаёнлар бир кунда беш юздан ортиқ кишини чақди

© Pexels / Sharath G.Скорпион
Скорпион - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2021
Миср жанубидаги Асуан вилоятида чаёнлар ҳужуми кузатилди. Бунга ноодатий об-ҳаво сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Миср жанубидаги Асуан вилоятида чаёнлар чақишидан бир кунда 500 киши жабрланган.
Асуанда шанба куни кучли ёмғир, жала ва дўл ёғиши кузатилган. Бундай об-ҳаво ушбу ҳудуд учун ноодатий ҳисобланади. Беш уй зарарлаган. Табиий офат мамлакатнинг бошқа қатор жанубий ҳудудларига ҳам кузатилган.
Мамлакат ССВ кучли ёмғир сабаб чаёнлар ини зарар кўрганини маълум қилди, шу боис улар аҳоли турар жойлари яқинида пайдо бўлиб қолишган.
“Асуанда 503 фуқаро чаён чақишига қарши дори олди... чаён чақишидан вафот этганлар йўқ”, - дейилади РИА Новостига келиб тушган хабарда.
Қайд этилишича, чаён чаққан барча фуқароларга касалхонадан жавоб берилган.
Миср ССВ фуқаролардан чаён чаққан тақдирда сўнг зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни сўраган.
Миср - семиз думли чаёнлар (Androctonus crassicauda) ватани ҳисобланади. Бу дунёдаги энг хавфли чаён туридир. Чаён чақиши аломатлари – чаққан жойдаги кучли оғриқ, заҳарланишга ўхшаш аломатлар – юқори ҳарорат, қайт қилиш, ич кетиши ва бошқалар.
Скорпион - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2018
Дунёда
Бразилияда чақалоқ заҳарли чаён етти марта чаққандан кейин омон қолди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала