Ўзбекистон Мозори Шарифдаги халқаро аэропортни тиклашга киришди

CC BY-SA 3.0 / Kayhan ERTUGRUL / MAZAR-E SHARIF INT. AIRPORTМеждународный аэропорт Мазари-Шариф
Международный аэропорт Мазари-Шариф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2021
Oбуна бўлиш
Мазори Шариф халқаро аэропортининг 83 нафар ходими ўқиш учун Ўзбекистонга юборилади.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистондаги Мазори Шариф халқаро аэропортини реконструкция қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев Балхда “Толибон”* ҳаракати билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
“TOLOnews” хабарига кўра, Эргашев афғонлар инфратузилма масаласида Ўзбекистонга таяниши мумкинлигини билдирган.
“Биздан аэропорт фаолиятини тиклаш ва ускуналарни таъмирлаш учун ёрдам бериш сўралди. Шу боис Ўзбекистондан 30 нафар техник ходим олиб келдик, улар ускуналарни таъмирламоқда, аэропортни реконструкция қилмоқда ва тез орада аэропорт ишга тушади”, - деган Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили.
Аэропортнинг 83 нафар ходими ўқиш учун Ўзбекистонга юборилади.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Афғонистонга турли соҳаларда, хусусан, инфратузилма соҳасида ёрдам беришга ҳаракат қилади. Ўз навбатида, Балх маҳаллий расмийлари Ўзбекистонни Афғонистон билан иқтисодий ва икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтиришда ҳамкорлик қилишга чақирган.
Томонлар, шунингдек, трансафғон темир йўл лойиҳаси, электр энергия етказиб беришни кредитлашни муҳокама қилишган.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий билан учрашиб, Мозори Шарифдаги аэропортни реконструкция қилишни муҳокама қилган эди.
* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0