Жамият

Ўзбекистонда электрон сигаретани тақиқлаш таклиф қилинмоқда

© Sputnik / Aleksandr Vilf / Фотобанкка ўтишУчастник на специализированной выставке vape-индустрии, фото из архива
Участник на специализированной выставке vape-индустрии, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2021
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 30 мингга яқин киши айнан чекиш билан боғлиқ касалликлар туфайли оламдан ўтади.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” партиясининг навбатдаги йиғилишида “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Депутатларнинг барчаси қонун лойиҳасида электрон сигареталарни тақиқлаш бўйича қатъий чеклов киритишни таклиф қилган.
“Дунёнинг 32 мамлакатида электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак. Мутахассислар унинг генофондга жиддий таъсир кўрсатишини айтмоқда. Партиямиз ҳам ушбу масалани мунтазам кўтариб келади. Ким нима деса десин, ушбу қонун лойиҳасига электрон сигареталарни қатъий тақиқлаш бўйича чеклов киритилмас экан, биз ушбу қонуннинг қабул қилинишига қарши овоз бераверамиз”, — деди партия раҳбари Алишер Қодиров.
Ушбу таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланиб, қонун лойиҳаси қўмитага қайтарилган.
Республика саломатлик ва тиббий статистика институти маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 30 мингга яқин киши айнан чекиш билан боғлиқ касалликлар туфайли оламдан ўтади. Яқин йилларда бу рақам икки бараварга ортиши мумкин.

Қайд этилишича, мамлакатдаги жами эркакларнинг 23 фоизи, аёлларнинг 1 фоизи чекувчилардир.

Партия тегишли идоралар билан ҳамкорликда 2019 йилда мактабларда ўтказган рейдлари давомида 110 нафар ўқувчи ёнидан никотинли снюслар топилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда 270 тани ташкил қилди. Уларни истеъмол қилувчиларнинг энг ёши 5-синф ўқувчилари экани аниқланган.
Курение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Жамият
Ўзбекистонда чекиш мумкин бўлмаган жамоат жойларининг аниқ рўйхати тузилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала