Қўллари қайчи Шуҳрат: ўзбекистонлик сартарош Гиннесс рекордини ўрнатди – видео

Oбуна бўлиш
Таниқли сартарош Шуҳрат Исматиллаев 10 соат ичида юздан зиёд кишининг сочини олиб, рекорд ўрнатди
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Таниқли ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев 10 соат ичида 110 кишининг сочини олиб, Гиннесс рекордлар китобига кирди. Қайд этиш жоизки, рекорд учун 100 кишининг сочини олиш кифоя эди. Аммо Исматиллаев дастлабик режани ортиғи билан бажарди.
Шуҳрат Исматиллаев Sputnik агентлигига берган интервьюсида 10 соат давомида у ва унинг ёрдамчилари бу вақт мобайнида тик оёқда туришгани ва энг кўпи бир стакандан сув ичишганини маълум қилди.
“Стоп!” сигналидан кейин оёқларим оғришни бошлади, қолганлари ҳозирча яхши. Иш вақтида тахминан 100 грамм сув ичдим. Овқат борасида ҳатто ўйладим. Бугун тушимда соч олишни давом эттирсам керак, лекин бир неча кун ҳеч қандай пулга ҳеч кимнинг сочини олмайман”, - дея ҳазил қилади Шуҳрат.
У уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирди ва бу келажакда режалари бисёрлигини айтди.
“Мен ота-онам, дўстларим ва юртим мен билан фахрланишлари учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Бу билан тўхтаб қолиш ниятим йўқ – кейинги қадам Жаҳон чемпионати бўлади”, - деди у.
Ўзбекистоник сартарош жаҳон рекордини қандай ўрнатганини Sputnik видеосида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0