Россияда тўрт ўзбекистонлик ёнғин оқибатида ҳалок бўлди

Oбуна бўлиш
Солнечногорск шаҳарчасидаги меҳнат мигрантлари яшайдиган турар жойда ёнғин содир бўлди. Бунинг оқибатида тўрт ўзбекистонлик ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Москва вилояти Солнечногорск шаҳарчасидаги меҳнат мигрантлари яшайдиган турар жойда ёнғин содир бўлди.
Ёнғин 13 ноябрь куни шаҳарчадаги Прибрежная кўчасида жойлашган қурувчиларнинг вақтинча турар жойида рўй берган.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан алоқа ўрнатган.
Ёнғин оқибатида бу ерда яшаб келган меҳнат мигрантлари орасида 2 киши жароҳат олган ва 4 киши вафот этган.
Вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритилган. Маълум бўлишича, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари (Ш.А. 1969 й.т., Э.У. 1998 й.т., Ш.К. 1987 й.т., А.Р. 1998 й.т.).
Ҳолат назоратга олинган. Вафот этган ўзбекистонликлар жасадларини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Тошкентда ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар лентаси
0