Сирдарёдаги даладан топилган жасад тафсилотлари маълум қилинди

© Sputnik / Табылды КадырбековРука человека
Рука человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2021
Oбуна бўлиш
Мирзаобод туманидаги далалардан бирида бўйни ўткир тиғ билан кесилган жасад топилди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги далалардан бирида бўйин қисми ўткир тиғ билан кесилган жасад топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, жасад 53 ёшли эркакка тегишли экани аниқлаган.
“Дарё” нашрининг аниқлик киритишича, марҳум Ғ.А. ФВВ Мирзаобод тумани бўлимида ишчи бўлиб ишлаган.
Экспертизанинг дастлабки хулосасида унинг ўлимига бўйин соҳаси қон томирлари трахея ва қизилўнгачни кесилиши ва ташқи қон кетиши сабаб бўлгани кўрсатилган.
Туман прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.
Сирдарёдаги далалардан бирида буткул куйиб кетган жасад топилди
Янгиликлар лентаси
0