Тошкентда номаълум эркак ўқувчи қизни берк кўчага олиб киришга уринди

© Sputnik / Жоомарт УраимовДевочка стоит спиной. Архивное фото
Девочка стоит спиной. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2021
Oбуна бўлиш
Интернетда мактабдан қайтаётган ўқувчи қизни номаълум эркак "тупикка олишга" урингани акс этган видеолавҳа тарқалди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида номаълум шахс мактабдан қайтаётган ўқувчи қизни берк кўчага олиб киришга урингани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ бу ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат 10 ноябрь куни соат 15:00 да Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида содир бўлган.
Мазкур факт бўйича туман ИИО ФМБ томонидан тергов олди текширувлари олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра қонуний чора кўрилади.
Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган.
ГУВД Ташкента проверяют информацию о мужчине, который якобы проявляет нездоровый интерес к несовершеннолетним девочкам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2019
Тошкентда педофил қўлга олинди
Янгиликлар лентаси
0