Колумнистлар

Европа чегараларига “мигрантлар ҳужуми”нинг асл сабаби

© DANIEL MIHAILESCU / AFPМигранты прорываются сквозь закраждение на границе Греции и Македонии
Мигранты прорываются сквозь закраждение на границе Греции и Македонии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Европа Иккинчи Жаҳон уруши йилларида яҳудийларга нисбатан бешафқат миграцион сиёсати эвазига киритган раҳмдиллик сиёсатидан бугун мутлақ бошқа халқлар фойдаланмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. 2015 йилда ҳам бугун ҳам Осиё ва Африкадан миллатларнинг Европага кўчиш тўлқини бошланганда ЕИ сиёсатчилари мураккаб вазиятда қолишди.
Бир томондан ЕИ давлатлари ўз фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиши, давлат чегараларини қўриқлаши керак. Ҳозирги кунда ЕИ чегаралари тўлиқ ёпилган деб айтиб бўлмайди, лекин мигрантларни киритиш ёки киритмаслик ҳақидаги қарорни ҳар бир ҳукуматнинг ўзи қабул қилиши керак. Мигрантларга қарши тура олмаган давлатнинг ҳукуматни бошқариш қобилияти ҳам шуба остига тушади. Демак юқоридаги вазиятда ҳар бир давлат ўз чегарасини керак бўлса куч ёрдамида ҳимоя қилиши керак.
Бошқа томондан эса, ЕИ инсон ҳуқуқларини ўз сиёсатининг бошқа давлатлардан ажратиб турувчи “альфа ва омегаси” деб атади. Хусусан, Европа қувғинлар ва камбағаллар учун бошпана деб эълон қилинган. Ана шундай тамойил эълон қилинган экан келган ҳар қандай меҳмонни қабул қилиш – Европа давлатларининг мажбурияти. Улар “меҳмонларни” нафақат киритиш балким уларни боқиши ҳам керак. “Биз буни уддалаймиз” деган эди Ангела Меркель 2015 йилда.
Бугун Беларусь ҳудуди орқали Польша ёки Литва ҳудудига киришга уринаётган ушбу меҳмонларнинг “бировнинг уйига бир умрга кириб олиш” истакларини Европа давлатлари тушунишни истамаяпти. Хўш энди нима қилиш керак? ЕИ қабул қилмас экан, нега бошидан катта ваъдалар берди, қандайдир альфа ва омегалар ҳақида гапирди?
Воқеаларнинг бундай тус олишига албатта Лукашенкони ҳам айблаш мумкин, чунки бугунги ҳодисаларда унинг ҳам ҳиссаси бор. Лекин Беларусь президенти бўлмаганда ҳам мигрантлар Европага кириб боришнинг бошқа йўлларини топар эди. Бу тешикдан бўлмаса у тешикдан.
Европанинг қочқинларга бундай “меҳрибонлиги” бежиз пайдо бўлмаган. Бунинг учун тарихнинг Европа ва бошқа айрим давлатлари учун шармандали бўлган даврини варақлашга тўғри келади - хусусан, Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари орасидаги даврни.
Ўша даврларда яшаган ва уни ўз асарларида батафсил тасвирлаган ёзувчи Лион Фейхтвангер ўзининг “Қувилиш” асарида шундай ёзган эди: “Уруш ва ундан кейинги йигирма йилда бир қатор мамлакатларда давлат тўнтарилиши содир бўлди. Улар кўплаб кишиларни ўз ватанини ташлаб бегона юртларга қочишга мажбур қилишди. Шу тариқа кўп миллатли эмиграция пайдо бўлди. Ушбу қовоғи солиқ меҳмонлар мамлкатга келмасин, уларни ҳеч ким қабул қилишни истамас эди. Барча ерлар ва ишлар бошқа миллатлар орасида тақсимланган эди. Қобилиятли келгиндиларга муҳтож мамлакат қолмаган эди. Иш ва нон қидираётган бегоналар қаерга бормасин уларга хўмрайиб қарашар эди. Уларга ишлаш тугул нафас олишга зўрға рухсат беришар эди. Қувғинларга ўзларининг қувғинлигини тасдиқловчи ҳужжат олиш ҳам амри маҳол эди. Кўплаб давтлатлар учун ушбу ҳолат бегоналарни қувиб чиқаришга асос бўларди. Баъзида, керакли ҳужжатлари бўлмаган шахсларни полициячилар тунда машинада чегаранинг у томонига ўтказиб ташлар, келгуси тунда эса қўшни давлат полицияси уларни орқага олиб келиб ташлар эди”. Муаллифнинг сўнгги қатордаги гаплари гўёки бугун янгиликларда айтилаётган гапларга ўхшаб кетади.
Эмигрантлар камбағаллиги – бу ҳали уларнинг бошига тушган заҳматларнинг ҳаммаси эмасди. Бегона юртда ҳаётнни сақлаб қолишнинг ўзи қийин иш эди. Ўзларини демократик деб эълон қилган давлатлар қочқинлар тақдирига мутлақ бефарқ эди, ҳаттоки гап бир бурда нон эмас инсон ҳаётини қутқариш ҳақида кетганда ҳам.
Мигранты устроили давку во время раздачи еды на границе Беларуси и Польши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2021
Видео
Беларус-Польша чегараси: мигрантлар лагерида ур-йиқит бошланиб кетди - видео
Бу борада 1939 йилнинг 13 май куни Гамбургдан Кубага йўлга чиққан "Сент-Луис" кемаси ҳикояси тарих китобларига киртилишга арзийди. “Маҳкумлар кемаси” деб ном олган ушбу кемада 900 нафар немис яҳудийлари бор эди. Уларнинг барчасида Куба визаси бўлса-да, кема Гаванага етиб борганига қадар у визалар бекор қилинган эди. Йўловчилар ёрдам сўраб АҚШ ва Канадага мурожаат қилишади ва рад жавоби олишади. Улар мамлакатда мигрантлар учун бўш жой қолмади, аҳолининг ўзи камбағал деб рад жавоби беришади. 27 май куни Гаванага етиб келган Сент-Луис орқага томон йўл олишга мажбур бўлади. Энг сўнгги дамда Joint - яҳудийларларнинг Америкадаги ташкилоти уларни бир амаллаб турли давлатларда жойлаштиришга муваффақ бўлади. Британия – 287 кишини, Франция – 224 кишини, Бельги 214 кишини ва Голландия 181 кишини қабул қилишга рози бўлади.
Бир фақат бир ҳикоя холос. Аксарият ҳолларда мигрантларни ҳеч ким қабул қилишга рози бўлмасди. Уларнинг ўз тақдири ўзларига қўйиб бериларди. Швейцария ҳукуматининг ўша вақтларда машҳур бўлган ибораси "Das Boot ist voll" — яъни "қайиқ тўлган".
Худди шундай амалиётни бошқа давлатлар ҳам тез-тез қўллар эди. 1938 йилда Франциянинг Эвиан шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда Учинчи рейхнинг яҳудий қочқинлари масаласи ҳам кўтарилган эди. Ўшанда барча иштирокчилар “Раҳмимиз келаяпти, лекин ...”.
Албатта ушбу давлатлар нафақат яҳудий қочқинлар, балким ҳар қандай миллатга мансуб қочқинларни қабул қилишни истамас эди.
Ҳайратланарли шундаки, демократик ҳисобланмаган Испания, Португалия ва Эрон яҳудийлар қайғусига кўпроқ ғамхўрлик қилишди. Ушбу қолган давлатларни бировнинг ғамига бефарқ бўлмасликка чақиришди, лекин натижа бўлмади.
Ундан кейин эса одатий ноҳақлик юз берди – ноайблар жазоланди, иштирок этмаганлар – мукофотланди.
1919-1945 йиллар якунида эса – уруш йилларида мигрантлар учун “дўзах”га айланган Европа мигрантпарвар ҳудудга айланди. Учинчи давлатлардан келган иқтисодий мигрантларга ҳамма нарса – имтиёзлар, ёрдам пули ва бошқа “мукофотлар” берилди. Уларга ўз мамлакатларида ҳеч нарса хавф солмаса-да ҳаёт учун керакли қулайликлар олиш ниятида Европага оқиб кела бошлади.
Беженцы на белорусско-польской границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Дунёда
Мигрантлар инқирози: Беларусь-Польша чегарасида нималар рўй бермоқда
Буни одамзот учун одатий ҳол деса бўлади. Рус ёзувчиси ва шоири Александр Блок 1918 йилда ёзган “Интеллигенция ва революция” асарида шундай деган эди: “Нима сабабдан одамлар зодгонларнинг чиройли боғларига кириб ҳожат чиқармоқда? Чунки у ерда аёлларни таҳқирлаб, номусига тегишган. Ёки нима сабабдан юз йиллик улкан чинорли боғларни кесиб ташламоқда? – Чунки юз йиллар давомида уларнинг кенг шохлари остида зодагонлар камбағалларни ерга уриб, ўз бойлигини намойиш қилган, ахмоқларга эса ақл ўргатган”.
Ўша вақтларда бундай воқеалар дарҳақиқат бўлганми ёки йўқми – бу алоҳида масала. Балким бўлган ҳамдир, лекин охир оқибат ўша қайғулар учун мукофотни ҳеч қандай зарар кўрмаган Полиграф Полиграфович Шариковга тегди (Ит юрак асари қаҳрамони).
Заҳматни биров чекади, мукофотни бошқа олади. Бу инсоният учун одатий қоида шекилли. Европаликларнинг ҳуқуқий инсонпарварлиги ҳам шунга ўхшайди. Улар бағоят инсоний, ҳаддан ортиқ.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала