Иқтисод

Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида қандай чоралар кўрилади

Мужчина с пустыми карманами
Мужчина с пустыми карманами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Ҳоким ёрдамчилари томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки боқилишини ташкил этишга кўмаклашишади.
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида қатор чора-тадбирларни амалга оширишни режалаштирган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Кўриладиган чора-тадбирлар:
оилавий тадбиркорлик дастурлари, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 13 триллион сўм берилади;
пахта ва ғалладан бўшайдиган 200 минг гектар майдоннинг 80 минг гектари аҳолига берилади;
мева-сабзавот лойиҳаларига 100 миллион доллар ва мева-сабзавот кластерларига 2 триллион сўм ресурс йўналтирилади;
аҳоли бандлигини таъминлашда 500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун келгуси йилда 100 миллион доллар йўналтирилади;
аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади.
Ҳоким ёрдамчилари бу имкониятлардан тўғри фойдаланиб, томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, камида 5-10 та курка, 5 та асалари уялари боқилишини ташкил этишга кўмаклашишади.
Индекс нуждаемости - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Инфографика
Муҳтожлик қандай аниқланади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала