Жамият

Ўзбек ва қозоқ ҳарбийлари Афғонистон чегарасида машғулот ўтказишади

© Министерство обороны республики УзбекистанCовместные учения узбекских и казахских военных на полигоне "Матыбулак"
Cовместные учения узбекских и казахских военных на полигоне Матыбулак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Машғулотларга Су-30СМ қирувчилари, С-295 ҳарбий-транспорт самолётлари ҳамда тактик учувчисиз учар қурилмалари жалб қилинади.
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари иштирокида “Ҳамкорлик-2021” қўшма машғулотлари бўлиб ўтади.
Машғулотлар Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги полигонда 17 ноябрдан 24 ноябрга қадар бўлиб ўтади.
“Қўшма машғулотлар мақсади – вазифаларни бирга ҳал қилиш чоғида икки қардош давлат қуролли кучларининг мослиги ва биргаликдаги ҳаракати даражасини ошириш”, - дейилган Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабарида.
Машғулотларда юздан зиёд ҳарбий хизматчилар қатнашади. Су-30СМ қирувчилари, С-295 ҳарбий-транспорт самолётлари ҳамда тактик учувчисиз учар қурилмалари жалб қилинади.
Ҳарбийлар ўзларининг қидирув-разведка ишларини олиб бориш маҳоратлари намойиш этишади, душманнинг илғор отрядларини йўқ қилишда жанговар қўриқлаш хатти-ҳаракатларини яхши ўрганиб олишади.
Учения Калкан-2021 в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2021
Видео
Спецназ кучи: ўзбек ва қозоқ ҳарбийлари иштирокида машқ қандай ўтди - видео
Бундан ташқари, улар ноқонуний қуролли гуруҳларнинг ҳужумини қайтариш ва уларни йўқ қилиш малакаларини оширишади. Жанг майдонида яраланганлар ва ишдан чиққан техникаларни олиб чиқиш кўникмаларини мустаҳкамлашади.
Аввалроқ Қозоғистонда “Қалқон-2021” ўзбек ва қозоқ ҳарбийлари иштирокидаги машғулотлар бўлиб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала