Ўзбекистон самбо бўйича ЧМда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади

© НОК УзбекистанаЧемпионат мира по самбо в Ташкенте
Чемпионат мира по самбо в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги мусобақаларда ўзбекистонлик самбочилар умумий ҳисобда 11 та медаль қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. 12-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да ўтказилган самбо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик самбочилар умумий ҳисобда 11 та медални қўлга киритишди: 3 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза.
Қуйидаги ўзбекистонлик спортчилар совриндор бўлишди:
Олтин:
-58 кг: Баҳодир Бакиев (жанговар самбо);
-88 кг: Ихтиёр Эшмуродов;
-98 кг: Нодиржон Мирхаликов;
Кумуш:
-79 кг: Улуғбек Раҳмонов;
-64 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо);
-50 кг: Сабина Давлатова;
-79 кг: Фурқат Рўзиев (жанговар самбо);
-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо);
Бронза:
-59 кг: Ибодатхон Агожонова;
+98 кг: Ҳакимжон Исмоилов (жанговар самбо);
-71 кг: Истам Қудратов;
“Ушбу натижа орқали самбочиларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлашди”, - дейилган МОҚ хабарида.
Биринчи ўринни Россия вакиллари эгаллашди (8 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза), кучли учликка Беларусь вакиллари (3 та олтин, 5 та кумуш) якун ясашди.
Қайд этиш жоизки, ўтган ой Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар жамоаси Грециянинг Салоники шаҳрида ўтган Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0