Сиёсат

Президент маслаҳатчиси Рустам Иноятов ўрнига Бахтиёр Исломов тайинланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровРустам Иноятов
Рустам Иноятов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Бахтиёр Исломов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бунгача бу лавозимда Рустам Иноятов фаолият олиб бораётганди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармони билан Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
У бунгача президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётган эди.
Ушбу тайинловга қадар Рустам Иноятов 2018 йил 27 августдан бери мазкур лавозимда фаолият олиб бораётган эди.
1995 йил 27 июнидан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси бўлиб келган Рустам Иноятов 2018 йил 31 январь куни лавозимидан озод қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала