Самарқанд аэропортининг ёпилиши яна бир ойга узайтирилди

© Pixabay / Gerhard G.Самолет, иллюстративное фото
Самолет, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Oбуна бўлиш
Барча авиарейслар республиканинг бошқа халқаро аэропортларига йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Самарқанд аэропортининг ёпилиши декабрь ойининг ўрталарига қадар узайтирилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, аэропортда янги аэродром комплекси ва янги аэронавигация ускуналарини фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ ишлар давом эттирилмоқда.
“Шу муносабат билан аэропортнинг ёпилиши жорий йилнинг 15 декабрига қадар узайтирилади”, - дейилган хабарда.
Барча авиарейслар республиканинг бошқа халқаро аэропортларига – "Навоий", "Бухоро", "Қарши" аэропортларига йўналтирилади.
Аввалроқ Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар вақтинча ёпилиши хабар қилинган эди.
Самарқандда 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида янги аэродром комплекси қурилиши давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0