Шифокор қандли диабетга қарши курашнинг асосий қоидаларини санаб ўтди

CC0 / pixabay / Врач скорой помощи
Врач скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Oбуна бўлиш
Диабетга чалинган бемор сутка давомида қондаги қанд миқдорини доимо тўлиқ сақлаши керак, акс ҳолда касалликнинг оғир асоратларига дуч келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Қандли диабет Ўзбекистон аҳолиси орасида ҳам кенг тарқалган касалликлардан бири. Республика эндокринология маркази диабетология бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова ушбу касалликнинг хавфли оқибатларини олдини олиш борасида тавсияларини берди.
Шифокор айтишига кўра, Ўзбекистонда кўпроқ қандли диабетнинг 2-тури тарқалган ва унинг олдини олса бўлади. Бунинг учун бемор, авваламбор, эндокринолог назоратида бўлиши лозим.
Эҳтиёж бўлганда кардиолог, невропатолог, нефролог, хирург мутахассислари билан маслаҳатлашган ҳолда даволаниш чораларини кўриши керак.
- Қандли диабетга чалинган беморлар қондаги қанд миқдори сутка давомида доимо тўлиқ меъёрида юрсагина қандли диабетнинг асоратларининг олдини олиш ёки кечиктириш мумкин, - дейди шифокор. - Акс ҳолда стационар даволаниш ҳам бу касалликда ёрдам бера олмайди.
Бемор йилда икки маротаба тиббий кўрикдан ўтиши, умумий қон, умумий пешоб ва биокимик таҳлилларни ўз вақтида ўтказиши зарур.
Ундан ташқари қандли диабетга чалинган бемор доимий равишда қуйидаги қоидаларга амал қилиши керак:
парҳезда бўлиши,
қанд миқдорини пасайтирувчи воситаларни истеъмол қилиб бориши,
жисмоний фаолликни ошириши зарур.
Диабетга чалинган кишиларда ёшидан қатъи назар, у ёки бу даражада жисмоний юклама бўлиши лозим, - дейди шифокор.
Шифокор айтишига кўра, соғлом одамлар ҳам ҳар уч йилда бир маротаба ўзларини диабетга текширишлари керак. Диабет касали хавф гуруҳида бўлганлар эса - йилда бир марта.
Маълумот учун, 14 ноябрь — Халқаро диабетга қарши кураш куни. Ушбу касаллик Ўзбекистонда энг кенг тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади. Унинг асосий сабаби соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0