Жамият

Ташкилот кредит олса ходимлар маошини кечиктириши мумкинми?

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Жиззахда кредит олгани сабабли ходимлар маоши тўлашини кечиктирган ташкилот Олий Мажлис омбудсмани томонидан кескин танқид қилинди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя - Sputnik. Жиззах вилояти Фориш туманида яшовчи фуқаро Ҳ.А. Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсманига маоши тўланмаётгани муносабати билан мурожаат қилди.
Мурожаатчи айтишига кўра, “Жиззах сув таъминоти” МЧЖнинг Фориш тумани филиали ходимларига уч ой давомида иш ҳақларини бермасдан келган. Ишчилар ойлик маошларини талаб қилишганида эса туман ва вилоятдаги бош ҳисобчилар ташкилот кредит олгани сабабли шундай ҳолат юзага келгани тушунтирилади.
Вахоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161 моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олингач, ҳодимларнинг уч ойлик маошлари тўлаб берилди. Мурожаатчининг сўзларига кўра, ҳозирда ишчиларга иш ҳақлари муддатидан кечиктирилмаган ҳолда тўланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала