Янги ССВ раҳбари тунда Тошкент шифохоналаридаги вазиятни ўрганди

© Ўзбекистон ССВ матбуот хизматиБеҳзод Мусаев тунда Тошкент шифохоналаридаги вазиятни ўрганди
Беҳзод Мусаев тунда Тошкент шифохоналаридаги вазиятни ўрганди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Oбуна бўлиш
Беҳзод Мусаев бошчилигида ишчи пойтахтдаги ўткир респиратор касалликлар билан хасталанган болалар ҳолидан хабар олди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ пойтахт шифохоналаридаги вазиятни ўрганди.
ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатда ёш болалар орасида ўткир респиратор касалликларнинг даврий кўтарилиши кузатилмоқда. Ушбу хасталикларнинг энг юқори кўрсаткичи эса Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келяпти. Натижада пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар сезиларли ортган.
“Шу сабабли соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, 13 ноябрь тунда пойтахт шифохоналаридаги вазият ўрганилди”, - дейилган вазирлик хабарида.
Шундан сўнг 14 ноябрь тонгги соат 04:30 да Тошкент шаҳрида болалар ўртасида ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида Мусаев бошчилигида шошилинч йиғилиш ўтказилган.
Натижада ўша куннинг ўзида ўрганиш хулосалари таҳлил қилиниб, пойтахтдаги шифо масканларида 600 дан зиёд қўшимча ўрин-жойлар ташкил этилган. Она ва болаларга даволанишлари учун етарли шароитлар яратилди.
Ребенок болеет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Ўткир респиратор касалликлар нега болаларда кўп учрайди?
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0