Жамият

Яқин қариндошларнинг бир давлат корхонасида ишлаши: қандай жавобгарлик таклиф қилинмоқда

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишМужчина держит папку в руке
Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Давлат хизматчиси ўзаро қариндошлик ришталарига эга бўлган шахс билан хизмат қилаётганлиги ўзига маълум бўлган вақтдан бошлаб 10 кун ичида раҳбарга бу ҳақида хабар бериши лозим.
ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Давлат хизматига ишга қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик (непотизм)нинг олдини олиш ва унга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қонун лойиҳаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси билан яқин қариндошлик ҳақида иш берувчига маълум қилмаслик БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача ҳамда хабар берилган тақдирда иш берувчи уларни ишлаб келган иш (лавозим)га тенг бошқа иш (лавозим)га ўтказиш чораларини кўрмаса БҲМнинг 25 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солиш таклиф қилинмоқда.
Давлат хизматчиси ўзаро қариндошлик ришталарига эга бўлган шахс билан хизмат қилаётганлиги ўзига маълум бўлган вақтдан бошлаб 10 кун муддат ичида давлат ташкилоти раҳбарига бу ҳақида хабар бериши лозим.

Мазкур ҳолатлар ходим билан меҳнат шартномаси тузилгандан сўнг аниқланган тақдирда, иш берувчи улардан бирини, бири иккинчисига бевосита ёки унинг назорати остида бўлмаган аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим)га ўтказиш чораларини кўриши шарт.
Қайд этиш жоизки, амалдаги Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 79-моддасига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг, башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.
Бунда ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари яқин қариндош ҳисобланади.
Жамоатчилик муҳокамаси 2021 йил 30 ноябрга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала