Ҳодисалар

Бухорода 2 ишчини тупроқ ва қум босиб қолди

© Sputnik / Егор ЕремовЛопата
Лопата - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Бухорода сув қувурлари ётқизилаётган жойда ер ўпирилиши сабаб 2 киши вафот этди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Бухоро вилояти Когон шаҳрида тупроқ ўпирилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.
Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Ҳодисалар
Наманганда собиқ "участковой"га нисбатан жиноят иши очилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 16 ноябрь куни соат 14:50 да Когон шаҳар “Дўстлик” МФЙ Дўстлик кўчасида “61-автокорхона” МЧЖ томонидан ер 5–6 метр чуқурликда, эни 3 метр оралиғида ковланган ҳолда 1000 миллиметрли сув қувурлари ётқизилаётган вақтда чуқурнинг чап томони ўпирилиб, икки нафар ишчини тупроқ ва қум босиб қолган.
Вилоят ФВБ қутқарувчилари воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида 2 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва прокуратура раҳбарияти ва тезкор-тергов гуруҳи чиқди.
Дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала