Видео

“Оргнабор”: Россия шифокорлари мигрантларни тиббий кўрикдан қандай ўтказмоқда – видео

Россия шифокорлари 1000 нафар мигрантни тиббий кўрикдан ўтказишди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россия Федерал Тиббиёт-биология агентлиги (ФМБА) бир гуруҳ мутахассислари мигрантларни ташкиллаштирилган танлов доирасида Россиядаги қурилиш объектларига бориш истагида бўлган ўзбекистонлик ишчиларни тиббий кўрикдан ўтказишмоқда.
Рабочие на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Миграция
Пилот лойиҳа: 29 нафар ўзбекистонлик мутахассис ишлаш учун Россияга жўнаб кетди
Сентябр ойи охирида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги қурилиш объектларида 10 мингта бўш иш ўрни очилганини маълум қилди.
Россия ҳукумати қарорига мувофиқ, мигрантларнинг тиббий кўриги Ўзбекистоннинг ўзида ўтказилмоқда. Россиялик шифокорлар мингга яқин фуқарони тиббий кўрикдан ўтказди, бу ҳақда Россия ФМБА бирлашган тиббиёт бўлими раҳбари Борис Баранкин Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Олдимизга қўйилган вазифа - 10 минг мигрантни тиббий кўрикдан ўтказиш. Бугунги кунда биз бу вазифани 10 фоиз амалга оширишдик. Пилот лойиҳаси тўлиқ бажарилишига шубҳа йўқ.
Борис Баранкин
Экспертнинг сўзларига кўра, келгуси йилда шифокорлар 10 эмас, 100 минг потенциал мигрантни тиббий кўрикдан ўтказиши керак. "Булар бутунлай бошқа ҳажм, бутунлай бошқа вазифалар", - деб таъкидлади Борис Баранкин.
Шунингдек, келгуси йилда “оргнабор”да иштирок этишни янада қулайроқ қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудларида тиббиёт бригадаларини ташкил қилиш режалаштирилган.
Айни пайтда шифокорлар номзодларга ташхис қўйишади, ишга жойлашиш ва Россияга кириш учун зарур бўлган таҳлил ва хулосаларни бермоқда. Бундан ташқари, марказда номзодлар “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмланиши мумкин.
ФБМА Ўзбекистонда Россия ҳукуматининг меҳнат ресурсларини жалб қилиш тизимини ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида ишлайди. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ташкиллаштирилган танлов тўғрисидаги келишув мигрантларни иш жойидаги санитария, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига мувофиқ яшаш жойлари билан таъминлаш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала