Жамият

Ўзбекистонда 70 минг тоннадан ортиқ балиқ овланди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишСельскохозяйственная ярмарка в Симферополе
Сельскохозяйственная ярмарка в Симферополе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Шу йили январь-сентябрь ойларида республикада жами 70 275 тонна балиқ овланди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь - сентябрь ойларида республикада жами 70 275 тонна балиқ овланган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 12,2 % га ошди.

Овланган балиқнинг юқори ҳажмлари 37 693 тонна ёки умумий ҳажмидан 53,6 % и қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда қайд этилди, аксинча кам ҳажм 4 861 тонна (6,9 %) деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида кузатилди.
Жорий даврда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан фермер хўжаликларида 16,3 % га ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда эса 11,5 % га ўсиш қайд этилди, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида аксинча 2,8 % га камайиш кузатилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала