Сенат Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади

© Официальный сайт президента УзбекистанаЗаседание Сената Олий Мажлиса
Заседание Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Oбуна бўлиш
Сенатнинг 21 ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади ва унда қатор муҳим ҳужжатларни кўриб чиқиш режалаштиилган.
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади. Бу ҳақда парламентнинг юқори палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сенаторлар “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонун, “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги қонун “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритишни кўриб чиқишади.
Шунингдек, интеллектуал мулк объектлари, фуқаролиги тўғрисидаги, ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими қонунчилик такомиллаштирилиши ҳамда оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш муҳокама қилинади.
Шунингдек, транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун ҳам муҳокама қилинади.
Военнослужащие Минобороны взяли под контроль карантинные центры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Депутатлар биринчи ўқишда фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди
Ялпи мажлисда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази директорининг мамлакат инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларининг бажарилиши ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитиш режалаштирилган.
Сенаторлар аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижаларини кўриб чиқади.
Шу билан бирга ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати ҳамда енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларда иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш масалалари муҳокама этилади.
Янгиликлар лентаси
0