Иқтисод

Тўққиз ой ичида ишсизлик даражаси пасайди – Меҳнат вазирлиги

© Sputnik / Александр Гальперин / Фотобанкка ўтишРабочий на стройке
Рабочий на стройке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Ўзбекистонда 2021 йилнинг тўққиз ойи давомида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга, январь-июнь ойларига нисбатан 0,4 фоизга кам, деб хабар қилди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.
Таъкидланишича, республиканинг 108 та шаҳар ва туманларида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилган. Тадқиқот давомида 500 та ўзини ўзи бошқариш органлари, 5 мингта уй хўжаликлари ҳамда 26,5 минг нафар фуқаролар қамраб олинган.
2021 йилнинг тўққиз ойи давомида меҳнат ресурслари сони 19,3 миллион кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 фоизга ёки 201,4 минг кишига ошган.
Шундан 6,1 миллион киши расмий секторда банд бўлиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 7,9 фоизга ёки 450,5 минг кишига ўсган. Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5,9 млн кишини ташкил этиб, жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 4,1 фоиз ёки 254 минг кишига камайган.
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,4 миллион кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,4 фоизни ташкил этмоқда. 16—30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси — 14,9 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса 12,8 фоиз бўлган.
Январь—сентябрь ойларида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 842 минг нафар фуқаро иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 302 минг нафари иш билан таъминланган.
Мурожаат қилган фуқароларнинг 203 минг банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ва уларнинг иш ҳақи учун 177 млрд сўм маблағ тўлаб берилди. Бундан ташқари, 93,5 минг нафар ишсизларга 81,9 млрд сўм ишсизлик нафақаси тайинланди ва тўлаб берилди.
Ўтган даврида 31,5 минг ишсизлар ҳамда "аёллар дафтари", "ёшлар дафтари"га киритилган ишсизларга 66,6 миллиард сўм субсидия маблағлари ажратилди.
Жумладан:
тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш, асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш, "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун 6 263 нафар фуқароларга 4,8 миллиард сўм;
шахсий ва дала томорқасида иссиқхона, экишга уруғлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 16 426 та оилаларга 43,7 миллиард сўм субсидия маблағлари ажратилган.
2021 йилнинг 9 ойи давомида жами 338,2 мингта янги иш ўринлари ташкил этилган ёки прогнозга нисбатан 24 фоизга бажарилган. Якка тартибдаги тадбиркорларни фаолиятини йўлга қўйиш орқали 91,5 минг нафар аҳоли банд этилган.
Мужчина с пустыми карманами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Иқтисод
Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида қандай чоралар кўрилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала