Жамият

Тошкентда яна бир неча янги метро бекатлари қурилади - Мирзиёев

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтанция с временным названием "Икинчи"
Станция с временным названием Икинчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Тошкентда яқин беш йил ичида Чилонзор метро йўлини ТТЗ томонга бир неча километр узайтириш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Тошкентда метро транспортини ривожлантириш, янги ер ости ва ер усти бекатлари қуриш масалалари президент ҳузурида муҳокама қилинди.
Хусусан, “Буюк ипак йўли” бекатидан Тошкент трактор заводи даҳасигача ерости йўли ҳамда ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев иштирокида кўриб чиқилган лойиҳаларда, жумладан янги ерости йўлини Мирзо Улуғбек кўчаси ёки Буюк ипак йўли кўчаси орқали олиб ўтиш масаласи муҳокама қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаОбсуждение проекта новых линий метро в Ташкенте с президентом
Обсуждение проекта новых линий метро в Ташкенте с президентом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Обсуждение проекта новых линий метро в Ташкенте с президентом
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, биринчи ҳолатда йўл узунлиги 8,6 километр, кунлик йўловчилар сони 62 минг киши бўлади. Иккинчи вариантда эса масофа салкам 8 километр бўлиб, кунига 55 минг кишига хизмат кўрсатилиши мумкин. Қурилиш ишлари беш йилга мўлжалланган.
Ерусти метросининг иккинчи босқичи қурилиши ҳам муҳим лойиҳа. Унга кўра, Қўйлиқ даҳасидан Сергели йўлининг 5-бекатигача 11 километрдан зиёд эстакада қурилади. Бекатлар сони еттита бўлиши, кунига 38 минг йўловчи ташилиши кутилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаОбсуждение проекта новых линий метро в Ташкенте с президентом
Обсуждение проекта новых линий метро в Ташкенте с президентом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Обсуждение проекта новых линий метро в Ташкенте с президентом
Яна бир лойиҳага кўра, Бобур кўчасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичи кенгайтирилиб, ёнида ҳалқа шаклида айланма кўприк қуриш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала