Иқтисод

Яқин кунларда бензин нархи барқарорлаши кутилмоқда

© Sputnik / Константин МихальчевскийЗаправка бензином
Заправка бензином - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари бензин нархи ошишида манипуляция ҳолатлари аниқланганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда икки ҳафта ичида бензин нархи ўзгариши кутилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бензин нархларига таъсир қилувчи омиллар ўрганилган. Кўрсатмалар берилиб, чоралар кўриляпти. Бу бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ишлаяпти.
Карабаевнинг сўзларига кўра, қаерда бозор механизмлари асосида табиий ўсишга эришилган бўлса, унга таъсир кўрсатиб бўлмайди. Лекин сунъий равишда юзага келтирилган, келишиб қилинган, манипуляция ҳаракатларига таъсир кўрсатиш мумкин.
“Хусусан, бензин нархи ошишида ҳам манипуляция ҳолатлари, арзон нархдаги бензинни сунъий равишда аннуляция қилиш аломатлари аниқланди. Бунга албатта керакли чоралар кўрилади. Бензин нархини барқарорлаштириш, тушириш бўйича ҳаракатлар давом этяпти, бу вақт талаб қиладиган масала. Лекин яқин кунларда нархларда ўзгариш бўлади”, - деди МҚКҚ раиси ўринбосари Фаррух Карабаев.
Унинг таъкидлашича, айни пайтда бозорни тўйинтириш, арзон нархлар асосида кичик харидорларга имконият бериш масаласига эътибор қаратиляпти.
“Шунинг учун ҳам лотлар кичик ҳажмда қилинмоқда, бундан мақсад — оддий АЁҚШларнинг бензинни олиши ва захирасини тўлдиришига имконият яратишдан иборат. Бу нархлар сунъий равишда кўтарилишининг олдини олишга ёрдам беради”, - дея хулоса қилди у.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён Аи-80 бензини нархи ўртача 63,2 фоизга ўсгани хабар қилинган эди. Унинг бир тоннаси учун нарх 5,81 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача қимматлашган.
Сколько бензина закупил Узбекистан с начала 2021 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Инфографика
Бензин Ўзбекистонга асосан қаердан олиб келинмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала