Депутатлар ХТВ ва АТК раҳбарлари номзодларини маъқуллашди

© Sputnik / Рамиз БахтияровШерзод Шерматов
Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Oбуна бўлиш
Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. 17 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда депутатлар ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига Шерзод Шерматов номзодини ва халқ таълими вазири лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
Шерзод Шерматов (1977 йилда туғилган) Тошкент давлат техника университети битирувчиси. У, шунингдек, АҚШдаги Йель университетини тамомлаган (2000).
Шерматов 2014 йилдан 2016 йил ноябригача Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлган. 2016 йил ноябридан 2017 йил февралигача ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. 2017-2018 йилларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи бўлиб меҳнат қилган. Шунингдек, 2018 йилда инновацион ривожланиш вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган. Шерматов 2018 йилнинг июнидан ҳозирга қадар ХТВ раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
ХТВ раҳбарига маъқулланган Бахтиёр Саидов Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчи сифатида 2017 йил июндан бери ишлаб келаётган эди. У 2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистоннинг Мўғулистондаги элчиси, 2019 йилдан эса — Филиппиндаги элчиси (қароргоҳи Пекинда жойлашган) лавозимларида ҳам фаолият юритаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ишдан олинган эди. У 2018 йил августидан бу лавозимида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0