Жамият

Энди юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишАвтомобили в пробке
Автомобили в пробке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Илгари фақат жисмоний шахслар қисқа муддатга ижарага олиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда энди юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин.
Ҳукумат қарори билан Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, энди юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олиши мумкин. Илгари фақат жисмоний шахслар назарда тутилган.
Ижарага олувчида алкололли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси ёки ўзгача мастлик аниқ кўриниб турганда ижарага берувчи унга транспортни ижарага беришни рад этиши мумкинлиги белгиланди.
Шунингдек, ижарага берувчи ижарага берилган транспорт томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини “Маъмурий амалиёт” тизими орқали электрон текшириши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала