Наманганда эркак ўзи гаплашиб юрган аёлнинг машинасини ёқиб юборди

CC0 / Unsplash / Flavio Gasperini / Горящий автомобиль. Иллюстративное фото
Горящий автомобиль. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Oбуна бўлиш
Фуқаро келишмовчилик сабаб аёл танишининг “Malibu-2” сини ёқиб юборган.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Наманган шаҳри Давлатобод туманида эркак ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб келган аёлнинг “Malibu-2” сини ёқиб юборди.
Вилоят ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 13 ноябрь куни рўй берган. 32 ёшли аёлнинг машинаси уйи олдидаги автотураргоҳда бўлган.
Суриштирувда аёлнинг машинасини унинг таниши ёқиб юборгани аниқланган. Аниқланишича, улар ўртасида келишмовчилик бўлган. Фуқаро бу ишни маст ҳолда қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
В Ташкенте девушка сожгла Jentra своего парня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2020
Тошкентда қиз йигити уйланиш ваъдасида турмагани учун унинг автомобилини ёқиб юборди
Янгиликлар лентаси
0