Дунёда

Озарбайжон ва Арманистон чегарасида яна нотинчлик: воқеалар тафсилоти

© Sputnik / Aram NersesyanАрмянские военнослужащие на одной из позиций близ села Давид Бек в Сюникской области Армении
Армянские военнослужащие на одной из позиций близ села Давид Бек в Сюникской области Армении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Икки мамлакат бўлиб ўтган воқеаларда бир-бирини айблади. Ҳозир Россия воситачилиги ёрдамида вазиятни изга солишга эришилган.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Озарбайжон ва Арманистон чегарасида яна нотинчлик. 16 ноябрь куни Озарбайжоннинг Келбажар ва Лочин вилоятларида, Арманистоннинг Сюник вилоятида отишмалар овози эшитилди.
Томонлар сулҳ келишувини бузишда бир-бирларини айблашди.
Ереван Озарбайжон Қуролли кучларини мамлакат ичкарисига кирганликда айблади. Ереванни мамлакатнинг жанубий минтақалари ва Эрон билан боғлайдиган давлат трассаси хавф остида қолган.
Боку эса ўз навбатида Арманистон Қуролли кучларини провокацияда айблади ва бўлиб ўтган воқеалар учун жавобгарликни Арманистонга юклади. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, арман ҳарбийлари Озарбайжон ҳарбийлари постига ҳужум қилишган.
Озарбайжон томони тўқнашувларда ўзининг етти ҳарбийси бўлгани ва ўн нафари яраланганини тасдиқлади.
Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон билан жангларда бир нафар арман ҳарбийси ҳалок бўлгани, 13 нафари асирга олингани, 24 нафари билан алоқа узилиб қолганини маълум қилди.
Бу воқеалар ортидан Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу навбат билан арманистонлик ва озарбайжонлик ҳамкасблари билан телефон орқали мулоқот қилди. Натижада Озарбайжон ва Арманистон мудофаа вазирлари чегарадаги вазият барқарорлашига оид чора кўришди ва вазият барқарорлашди.
17 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Арманистон ва Озарбайжоннинг шарқий йўналишда ўт очишни бас қилиш тўғрисидаги келишувига риоя қилинмоқда, вазият барқарорлигича қолмоқда, дея хабар қилди Арманистон Мудофаа вазирлиги.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала