Ўзбек халқи - республикадаги барча миллатлардир: бағрикенглик ҳафталиги бошланди - видео

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бағрикенглик ҳафталиги бошланди. Кеча Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” майдонидаги Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкалига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКEНТ, 17 ноя - Sputnik. Тошкент шаҳридаги "Халқлар Дўстлиги" майдонида 16 ноябрь куни "Умумжаҳон бағрикенглик куни" муносабати билан Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкалига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон ҳудудида яшаётган барча миллат вакиллари иштирок этишди. Улар ўзларининг ёрқин ва ранг-баранг миллий либосларида байрамга алоҳида ўзига хос муҳит яратишди.
"Бугун биз бағрикенглик ҳафталигида иштирок этмоқдамиз ва бу ерга туркман халқининг миллий либосларида келдик. Халқлар дўстлиги учун ўз кучимиз билан ҳамма нарсани қиламиз", деб тан олади Туркман маданият бошқармаси раиси ўринбосари Мамет-Назар Назаров.
Тадбирда, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Тошкент ва Ўзбекистон епархияси, Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари, фаоллар ва бошқалар иштирок этди.
"Дўстлик инсонларни бир-бирига боғлайдиган буюк фазилатдир. Эр ва хотин (Шомахмудовлар) миллати ва эътиқоди турлича бўлишига қарамай, барчага болаларга бир хил сахийлик билан қарашганки, уларни ўз меҳр-муҳаббатлари билан чулғаб олишган. Аслида миллатлар ва одамлар ўртасида чегара йўқ", - деди митрополит Викентий.
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси матбуот котиби Ғайратулло Шукуров Шоаҳмет Шомахмудов сиймосининг аҳамияти мавзусини давом эттирар экан, афсонавий темирчи нафақат халқлар дўстлиги тимсоли, балким ўзбек халқи характерини ҳам акс эттиришини таъкидлади.
"Бутун ўзбек халқи, “ўзбек халқи” деганда, бу ерда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларни назарда тутяпман, – деди Шукуров фахр билан. 16-21 ноябрь кунлари бутун мамлакат бўйлаб бағрикенглик ҳафталиги бўлиб ўтади. У “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” шиори бўлган турли маданий-маърифий тадбирлардан иборат бўлади.
"Халқлар дўстлиги" ҳайкали пойига гул қўйиш маросимини Sputnik видеолавҳасида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0