Колумнистлар

Путин 2024 йил сайловида ғолиб чиқади - Америкада

© JIM URQUHARTСторонники президента США Дональда Трампа на акции протеста Stop the Steal в Фениксе, США
Сторонники президента США Дональда Трампа на акции протеста Stop the Steal в Фениксе, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
2024 йилги президентлик сайловларида яна Владимир Путин ғолиб чиқади. Россияда эмас - АҚШда. Бунинг учун Америка қонунларини ўзгартириш ҳам шарт эмас – Доналд Трампни президент бўлса етарли.
ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Бу шунчаки ҳазил эмас, балки прогноз. АҚШда навбатдаги президент сайловлари яқинлашиб келган сари ана шунга ўхшаш ички ташвиқот тобора кучайиб боради. Аммо сайловгача ҳали анча вақт борку?
Бу қандай қарашга боғлиқ - роса беш йил олдин Доналд Трамп президент этиб сайланган эди, энди эса биз унинг Жо Байдендан мағлубиятининг бир йиллигини нишонлаяпмиз. Лекин Трампнинг лавозимдан кетиши учун деярли барча АҚШ ОАВлари Трампга қарши тўрт йил ишлаган бўлса, Байден ўз обрўйини ўзи қулатди. Ҳозирда унининг рейтинги 38 фоизга тушган - бу Трамп ғалабасидан бир йил ўтганидан икки фоизга кўп.
Аммо Трампни бутун дунё ёмонга айлантирган эди. Унга мумкин бўлган ёрлиқларнинг барчаси ёпиштирилди – хотинини ёмон кўришдан тортиб “Путиннинг пудели”гача. Айнан ушбулар ҳозир бор кучи билан Байденни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишмоқда, лекин қўлларидан ҳеч нарса келмаяпти.
Унинг вице-президенти Камала Харриснинг рейтинги эса - янада ёмонроқ. Ахир айнан Харрис кейинги сайловларда Демократик партиядан президентликка номзод бўлиши керак эди. Яқинда Виржиния штатида бўлиб ўтган губернаторлик сайловларида демократларнинг мағлубияти уларнинг энг ёмон башоратларини тасдиқлайди: бир йилдан сўнг улар Конгресс назоратини йўқотади, 2024 йилда эса Трамп Оқ уйни қайтадан қўлга киритади.
Хўш, нима қилса бўлади? Яна Путинни ишга солин керак. Трампни русларнинг агенти деб жар солиш керак.
Аммо лекин бу кулгили-ку. Устига устак сўнгги кунларда демократлар Трампнинг Россия билан алоқалари ҳақидаги "далилларни" сохталаштирганига оид кўпроқ далиллар пайдо бўлмоқда. Яқинда АҚШда Британия разведкаси Кристофер Стиль томонидан тайёрланган “Трамп досеси” ҳаммуаллифларидан бири Игор Данченконинг ҳибсга олиниши “Вашингтон ботқоғи” тубидан топилиши мумкин бўлган “ёлғон”ларнинг биринчи белгисидир.
Ҳозир буни ҳамма тушунган: Клинтон штаб-квартираси Трампга қарши "далил"ларни атайлаб сохталаштирган, кейин эса махсус хизматлар миллиардер ва унинг штаб-квартирасини кузатиш билан боғланган. Яъни, Трампга қарши ҳақиқий фитна бўлган - ва агар унинг манбаалари бўйича тергов якунланса, Демократик партиянинг бутун етакчилари ва Обама-Байден маъмурияти ҳужумга учрайди. Агар Трамп 2024 йилги сайловда ғалаба қозонса, у фитна мавжудлигини исботлаш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади.
Демак, демократларнинг (аниқроғи, “ички давлат” ва “Вашингтон ботқоғи”) ушбу вазиятдан шунчаки чиқиш йўли йўқ. Шу сабабли улар Трампнинг қайта президент бўлмаслигининг олдини олишлари керак. Гарчи улар Трампни "Россия билан алоқаларда" айблашда давом этаётган бўлса-да, бу нафақат кулгили, балки зарарли ҳам. Чунки Трамп бунга жавобан буларни демократларнинг ўзлари ўйлаб топгани эсга олади ва улар бир куни бунинг учун жавоб бериши билан пўписа қилади. Хуллас демократлар боши берк кўчага кириб қолган.
Улар ўзларида Трампдек оммани қўзғатувчи, кучли сиёсатчи номзод йўқ ва пайдо бўлмайди ҳам. Шу сабабли, 2024 йилги кампанияни 2020 йил сайловларига мослаштириш керак бўлади - Трампни шайтон қилиш ва у билан сайловчиларни қўрқитиш. Бу ерда эса русча мавзуни четлаб ўтиб бўлмайди – аммо, бу сафар демократлар асосий эътиборни Трампнинг Россия билан алоқаларига эмас, балки унинг Россия учун фойдали эканлигига, унинг ғалабаси аслида Путиннинг ғалабаси эканлигига қаратади. Яъни унинг "Путин билан бир хил" эканлигига.
Ушбу сайлов кампаниясининг контурлари аллақачон пайдо бўла бошлаган. Сўнгги кунларда Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Фиона Хилл билан бир нечта интервью бўлиб ўтди - у ҳозиргина "Бу ерда сен қиладиган иш йўқ" китобини нашр этди. Россия бўйича етакчи америкалик экспертлардан бирига айланган инглиз аёл нафақат Оқ уйдаги фаолияти ҳақида гапиради (2017 йилдан 2019 йилгача у Миллий хавфсизлик кенгашида Россия ва Европа масалалари бўйича директор бўлган), балки келажак ҳақида. Унинг сўзларига кўра, демократларнинг Виржиниядаги мағлубияти Қўшма Штатлар “Доналд Трампни яна қабул қилишга тайёрлигидан далолат беради, бу эса, ўз навбатида, Америка демократиясининг “ўлимига” олиб келиши мумкин”.
Трамп ғалабаси оқибатида демократиянинг ўлими? Биз буни 2016 йилда ҳам эшитган эдик, хўш яна ўша куй чалинаяптими? Ҳа, фақат бу сафар ушбу “ҳақиқатни” Трампнинг атрофидагилар тасдиқлайнди. Ахир Хилл ҳамма нарсани текшириб, таҳлил қилди, Трамп Путин билан бир хил эканини кўрди. Бу унинг демократия учун хавфли эканлигини англатади:
"У ҳақиқатан ҳам Путиндан ҳайратга тушди. Мен буни ўз кўзим билан кўрдим. Путин Трамп унинг орзусидаги лидер тимсолидир, лекин булар Трампнинг Россияга муносабатини ўзгартирмайди. У Путинни жуда кучли ҳукмрон деб ҳисобла йди - Трамп Путинга нисбатан айнан ана шундай сўзларни кўп ишлатади. Путиннинг ҳукумати фақат зиддиятларни ушлаб туриш ва назорат мувозанати билан чекланмайди, балким Трамп унинг тимсолида мамлакатни ўз бизнеси каби бошқарадиган жуда бой ва машҳур одамни кўрди.”
Хилл аввал ҳам шунга ўхшаш нарсаларни айтган эди - унинг хулосаларини собиқ президент атрофидаги бошқа одамлар ҳам қайд этишган. Масалан, Оқ уйнинг собиқ матбуот котиби Стефани Гришам 2019 йил ёзида Трамп ва Путиннинг Осакадаги сўнгги учрашувидаги эпизодни шундай эсга олган эди:
"Учрашув бошланганидан кейин Трампнинг маслаҳатчиси Фиона Хилл мендан Путиннинг таржимонига эътибор қаратган-қаратмаганимни сўради. У узун сочли, чиройли юзли ва ажойиб қоматли жозибали қорасоч қиз эди. Путин АҚШ президентни чалғитиш учун қасддан шундай таржимонни танлаган бўлиши мумкинлигини айтди."
То есть от зоркого взгляда дочери шахтера, бывшего сотрудника Национального совета по разведке, автора биографии "Мистер Путин: спецагент в Кремле" ничего не ускользнет. Ведь как тонко она подмечает сходство двух президентов:
... Яъни, шахтёр қизи ва Миллий разведка хизматининг собиқ ходимининг ўткир назаридан ҳеч нарса четда қолмайди. У икки президент ўртасидаги ўхшашликни ҳам қанчалик нозик сезади:
"Путин шоумен, артист... Трамп ҳам шундай қилади: у доим саҳнада, ўз тарафдорлари бўлган оломонини хушнуд этади. У сиёсатни сиёсий томошага айлантиради... Трамп носталгия кайфиятларида ўйнайди. Американи қайтадан буюк қилишни ваъда беради. Путин ҳам ҳудди шундай дейди, лекин у қўшимча равишда ҳудудларни ҳам аннекция қилмоқда. Хуллас Трамп қилаётган ишларининг аксарияти Путин қилаётган ишларга ўхшайди".
Ҳа, ҳа, ҳа, албатта - Путин шоумен, буни барча америкаликлар билишади, у доимо Россия бўйлаб доимо ярим яланғоч танаси билан саёҳат қилади ахир.. Трамп унга тақлид қилиб, ўз мамлакатига буюкликни қайтаришни хоҳлайди. Хўш бунинг нимаси ёмон, деб сўраши мумкин америкалик сайловчи?
Ва Хилл ҳаммасини тушунтириб беради:
"Уларнинг фарқи шундаки, Трамп ўз давлати билан урушмоқда. Путин ундай қилаётгани йўқ. Шу билан бирга, уларнинг иккаласи ҳам халқ демократиясига ўхшаш тизим қурмоқда... Трамп Путиндан шу билан фарқ қиладики, у давлат механизмлари орқали ҳукмронлик қилишни истамайди. У уларни бузиб ташламоқчи”.
Демак,Трамп давлат механизмларини бузиб ташлашни хохлайдиган, ёмон, хавфли одам. Аммо муаммо шундаки, Америкада кўпчилик Фиона Хилл “давлат” деб атаётган нарсадан норози - ва бу норозилик ҳар доим бўлган ва сўнгги йилларда фақат кучайиб бормоқда.
Америкаликларнинг аксарияти ҳар доим федерал ҳокимият ва Вашингтонни паразит, штатлар устидаги ортиқча тузилма деб билишган. Ва сўнгги 10 йилликда бундай норозилик фақат ортди ва "Вашингтон ботқоғи", "ички давлат" каби тушунчалар пайдо бўлди ва улар ҳаттоки сайланган федерал ҳукумат - Конгресс ва президентни ўз босими остига олишди.
Американи ҳеч ким танланмаган ва ҳеч қандай масъулиятга эга бўлмаган “ички давлат” бошқармоқда. Трамп президентлиги даврида улар ўз кучини яққол кўрсатишди. Тўрт йил давомида Вашингтондаги “яширин давлат” исталмаган президентнинг фаолиятини муваффақиятли тўсиб қўйишга муваффақ бўлишди. Трампнинг “Вашингтон ботқоғини" қуритиш ҳақидаги ваъдаларини ҳисобга олсак, бунинг ҳайрон бўладиган жойи йўқ.
Демак, Хилл ҳақ: Трамп ундан нафратланаётган параллель давлатни йўқ қилмоқчи эди. Путин билан ҳақиқатан ҳам ўхшашлик бор – у 2000 йилларда “оффшор аристократия” олигархлари, коррупционер амалдорлар ва ғарбпараст “интеллектуал элита”нинг альянси томонидан бошқариладиган Россия ҳокимияти тепасига келганида ҳам худдий шундай ишларни қилган эди. Ўшанда Путин бу паразитни енгишга муваффақ бўлди. Россия "яширин ҳокимияти” ҳали ёш ва чуқур илдиз отишга улгурмаган эди.
Трамп қаршисида эса нафақат ўта қари, балки қудратли организм ҳам бор эди. Шунинг учун ҳам кутилмаганда президент аждарҳони мағлуб эта олмагани ажабланарли эмас. Лекин у ҳаракат қилди уриниб кўрди ва 2024 йилда яна бир марта уриниб кўради.
Трамп Путинни давлатни муваффақиятли бошқарув модели сифатида танлаши мумкинми? Ҳа, ва 2024 йилга келиб, бу аксарият америкаликлар Трампга овоз бериши учун салбий эмас аксинча ижобий факторга айланиши мумкин. Чунки Қўшма Штатлар аҳолиси уларни вайрон қилаётган "ички давлат"дан халос бўлиш умидида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала