Путин: Россия - Ўзбекистон учун асосий хорижий инвесторлардан биридир

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрямая линия с президентом РФ Владимиром Путиным
Прямая линия с президентом РФ Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Россия-Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорликнинг иккинчи форумида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Владимир Путин Россия ва Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорликнинг иккинчи форумида нутқ сўзлади.
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Путин Россия ва Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги муваффақиятини қайд этди
Асосийси:
Россия - ҳатто пандемия шароитида ҳам Ўзбекистоннинг етакчи савдо шерикларидан бири. 2020 йилда савдо айланмаси 16 %га, жорий йил бошидан буён 6 %га ўсди.
Товар айирбошлаш ҳажмининг ошишида минтақалараро ҳамкорлик катта ҳисса қўшмоқда. Ўзбекистон Москва, Санкт-Петербург ва Татаристон билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Россия - Ўзбекистон учун асосий хорижий инвесторлардан биридир. Республикада 150 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда, уларнинг умумий қиймати 14 миллиард долларни ташкил этади.
Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони 2 мингдан ошади.
Сўнгги икки ойнинг ўзида Ўзбекистон делегациялари Россиянинг 20 та вилоятида бўлди.
Янгиликлар лентаси
0