Қайноқ Марказий Осиё: республикалар ҳарбий кучларини қандай бирлаштирмоқда

© Министерство обороны республики УзбекистанCовместные учения узбекских и казахских военных на полигоне "Матыбулак"
Cовместные учения узбекских и казахских военных на полигоне Матыбулак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистон жаҳон ОАВнинг биринчи саҳифлаларидан тушган бўлсада, минтақада террорчилик, гиёҳванд моддалар савдоси таҳдидлари сақланиб қолмоқда. Марказий Осиё давлатлари жанубий стратегик йўналишда ўзаро ҳарбий машғулотларни давом эттирмоқда.
ТОШКEНТ, 16 ноя - Sputnik. 17 ноябрь куни Афғонистон чегараси яқинида Тожикистоннинг Фахробод полигонида КХШТнинг "Кобальт" махсус кучларининг манёврлари ва Ўзбекистондаги Термиз полигонида қозоқ-ўзбек қўшма "Ҳамкорлик-2021" ўқув машғулотлари бошланди. Ушбу икки тадбирк бирлаштирилмаган бщлсада, лекин уларнинг мақсади ягона – Афғонистондан халқаро террористик гуруҳларнинг эҳтимолий қуролли экспанциясига қарши биргаликда курашни машқ қилишдир.
Россия Марказий ҳарбий округининг махсус бўлинмалари 16 ноябрь куни Фахробод полигонига Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Тезкор ҳаракат коллектив кучларининг "Кобальт-2021" қўшма машғулотларида қатнашиш учун етиб келди. Бу ерда россиялик мутахассислар Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳамкасблари билан биргаликда жангариларни йўқ қилиш бўйича уч кунлик ўқув амалиётини ўтказади.
Бўлинмалар аллақачон маршда "ифлосланган ҳудудлардан " ўтишни, “душман”нинг саботаж ва разведка гуруҳлари ҳужумларини ва ҳаво ҳужумларини қайтариш машқларини бажаришди. “Кобальт” ўқувларида Россиядан 60 нафар ҳарбий хизматчи ва 10 та ҳарбий техника, жумладан иккита кўп мақсадли Ми-8МТВ5-1 вертолётлари ҳам иштирок этмоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшинларнинг "Ҳамкорлик-2021" қўшма ўқув машғулотлари 17-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон жанубида ўтказилади. Мақсад – аксилтеррор операция давомида икки давлат қуролли кучларининг ўзаро оператив мослашувчанлигини ҳамда ҳамкорлик даражасини оширишдир. Қозоғистондан 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, кўп функцияли Су-30СМ қирувчи самолётлари, С-295 ҳарбий-транспорт самолётлари, Қозоғистон Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучларининг тактик учувчисиз учиш аппаратлари ҳам иштирок этмоқда. Манёврлар давомида қўшинлар қидирув-разведка, душманнинг олдинга силжиш отрядларини йўқ қилиш, ҳужумни қайтариш ва ноқонуний қуролли тузилмаларни йўқ қилиш бўйича машқларни бажаришади.
Қозоғистоннинг Афғонистон билан умумий чегараси бўлмасада, Марказий Осиё ҳудудида ҳарбий можаро содир бўлган тақдирда - четда турмайди. Аввалроқ Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар ва терактлар давом этаётган вазият муносабати билан, Қозоғистон парламенти Қирғизистон ва Тожикистонга беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш чораларини маъқуллаган эди. Бундан ташқари, Қозоғистон ва Россия мудофаа вазирлари 9 ноябрь куни икки давлат ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган 2022–2024 йилларга мўлжалланган янги стратегик шериклик дастурини тасдиқлаган эди.

Хавфсизлик тизими

АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганидан сўнг, Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлик тизими қайта кўриб чиқилмоқда. Сентябрь ойидан бери қўшма ҳарбий машғулотлар деярли узлуксиз ўтказиб келинмоқда. Шундай қилиб, 18-23 октябрь кунлари Тожикистондаги Ҳарб-Майдон ва Момирак полигонларида бўлиб ўтган КХШТнинг “Ўзаро ҳамкорлик”, "Қидирув" ва "Эшелон" ўқув машғулотларида олти давлат - Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистондан 2700 нафар ҳарбий хизматчи ва 500 та техника иштирок этди.
Ноябрь ойи бошида КХШТга аъзо давлатлар қўшинлари Татаристонда “Бузилмас биродарлик-2021” манёврлари форматида “Афғонни назарда тутувчи” тинчликпарвар амалиётини бажаришган эди. Тожикистон ва блокларга қўшилмаган Ўзбекистон ҳудудида ўтказилаётган "Кобальт-2021" ва "Ҳамкорлик-2021" янги ўқув машғулотлари эса минтақа давлатлари қуролли кучларининг жанговар мослашувчанлигининг ўсиб бораётганидан, умумий кучлар янада мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
Россия ҳукумати 15 ноябрь куни Россия ва Тожикистон ўртасида ҳаво ҳудудидаги давлат чегараларини мустаҳкамловчи қўшма ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ташкил қилиш бўйича келишувни тасдиқлади. Бу 26 йилдан бери фаолият юритиб келаётган МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига қўшимча куч бўлади. Россия ва Тожикистон умумий давлат чегараларига эга бўлмагани сабабли Тожикистон ҳудудида махсус коллектив хавфсизлик ҳудуди ташкил этилган. Ҳаво мудофааси кучларининг биргаликдаги ҳаракатлари Россия Аэрокосмик кучлари бош қўмондони томонидан бошқарилади.
Россия Федерациясининг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасининг мотор-ўқчи ва танк бўлинмалари 2021 йилда 250 дан ортиқ жанговар ўт очиш машқларини бажаришди. Россиянинг Марказий Осиё мамлакатларига туташ жойлаштган ҳарбий базаси артиллериячилари йил давомида жанговар тайёргарликни 20 % оширдилар, полигонларда 10 мингдан ортиқ ўқ-дориларни сарфлади.
Россия 2021 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистонга Су-30СМ қирувчи самолётлари, Ми-35М вертолётлари, Бук-М2Э зенит-ракета комплекслари, БТР-82А зирҳли транспортёрлари, Орлан-10Э кўп функцияли учувчисиз тизимлар, "Тайфун-К" енгил зирҳли машиналари ва кичик автомобилларни етказиб берди. Бу Москванинг Марказий Осиё минтақавий хавфсизлик тизимига қўшган муҳим ҳиссасидир.

Афғон йилномаси

АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан қочиб кетганидан кейин ҳам мамлакатда террорчилик таҳдидлари даражаси камайгани йўқ. Ҳокимиятни қўлга олган Толибон*нинг ўзи рақиб гуруҳлар нишонига айланган. "Жиҳод"нинг қўшни давлатларга ўтиш эҳтимоли юқорилигича қолмоқда.
Кобулда, Коте-Санги ҳудудида 15 ноябрь куни портлаш содир бўлди. Бу икки кун ичида иккинчи теракт бўлди. Унда бир неча киши ҳалок бўлди ва яраланди. Ҳужум учун жавобгарликни Россия Федерациясида тақиқланган “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Аввалроқ жиҳодчилар шарқий Нангарҳор вилоятидаги масжидларда портлашлар уюштирган эди. Толибон* ҳокимият тепасига келганидан сўнг, Афғонистонда 150 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятини тўхтатди. Шу сабаблиа барча терактлар жамоатчиликка маълум эмас.
Толибоннинг Панжширдаги Миллий қаршилик фронти жангчилари билан тўқнашувлари давом этмоқда - кичик Аҳмад Масуд Панжшир дарасининг 60 фоизини ўз назорати остига олган ва шимолида ўз таъсирини кенгайтириб бормоқда. У ҳатто Вашингтонда офис очди.
Турли музокаралар платформаларида Россия, АҚШ, Хитой ва Покистон Толибонни барча халқаро террорчи гуруҳлар билан қўшилишини тўхтатишга чақирмоқда. Бу ерда ҳамма нарса жуда мураккаб, Афғонистонда уларнинг йигирмага яқини бор. Яқинда Толибон томонидан ташкил этилган ҳарбий трибунал республика мудофаа, разведка ва ички ишлар вазирликларининг собиқ ходимларини жазолашни мақсад қилган. Кобулда инклюзив ҳукумат ташкил қилиш ва афғон аёлларигаучун тенг ҳуқуқлар бериш - деярли эришиб бўлмайдиган ғоялардек кўринади.
Устига устак Толибон* орасида ҳам ички кураш ва рақобат сезилмоқда. Янги ҳукуматнинг бош вазир ўринбосари Мулла Барадар ва мудофаа вазири мулла Ёқуб ва "радикаллар" етакчиси, ички ишлар вазири Сирожуддин Ҳаққоний ўртасида жиддий қарама-қаршилик кузатилмоқда. Бунинг оқибатларини олдиндан айтиш қийин, аммо тарихда ҳарбий инқилоблар етакчилар орасидаги кураш билан тугаган мисоллар жуда кўп. Кобул Толибон* томонидан босиб олинганининг биринчи ҳафталардадок Бародар ва Ҳаққоний тарафдорлари ўртасида қуролли тўқнашувлар содир бўлган эди. Бундай вазиятда тинч Афғонистондан умид қилаётган қўшни давлатларнинг иқтисодий лойиҳалари ва инсонпарварлик ёрдами ҳам ҳеч нарсани ҳал қила олмайди.
*террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида бўлган Толибон аъзолари
Янгиликлар лентаси
0