Дунёда

Россия фуқароси Қозоғистонда 20 йилдан бери қулликда бўлгани айтилмоқда - видео

© AP Photo / Vladimir TretyakovПолиция Казахстана
Полиция Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Қозоғистонда Россия фуқаросининг ноқонуний ушлаб турилиши ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Қозоғистонда Россия фуқаросининг ноқонуний ушлаб турилиши ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар қилди РИА Новости агентлигига Қарағанда вилояти полиция бошқармаси матбуот хизмати.
Бунга ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видео сабаб бўлди. Унда эркак ўзини Ярославл вилояти Гаврилов-Ямский туманидаги Горе-Гряз қишлоғида туғилган Алексей Александрович Котов деб таништиради. У 20 йилдан бери Қарағанда вилоятида асирликда бўлганини айтади ва ота-онасидан “Қозоғистондан чиқиб кетишига” ёрдам беришларини сўрайди. Полиция видеони РИА Новостига тақдим этди.
"Шет туманида полиция томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбир давомида 44 ёшли эркак - Россия Федерацияси фуқароси аниқланди. У 44 ёшли маҳаллий фуқаро томонидан йигирма йил давомида ноқонуний эксплуатация қилинган ва меҳнатга мажбур қилинган", - деб тушунтиришди матбуот хизматида.
Гумонланувчи қўлга олинди, ҳозирда у билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россия элчихонаси барча ҳолатларни текшириш мақсадида соҳавий бўлинмалари ходимларини Қарағанда вилоятига юборди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала